MENU

21:22
Ahad Qayum (Abdul Ahad) - Tezroq qayting O'zbekistonga (She'r)

Қулок тутманг асло нодонга,
Ишонманг хеч, бирор ёлғонга,
Мусофирда юрган дўстларим,
Тезроқ қайтинг Ўзбекистонга.

Ватан бу кўз қорангиз сизни,
Соғинибди болангиз сизни,
Йиғлаяпти онангиз сизни,
Тезроқ қайтинг Ўзбекистонга.

Бундан гўзал юрт тополмайсиз,
Узокларда тинч ётолмайсиз,
Дардингизни овутолмайсиз,
Тезроқ қайтинг Ўзбекистонга.

Ўз отасин сотган касларга,
Ватан нима билмас пастларга,
Алмашманг, ёлғонни ростларга,
Тезроқ қайтинг Ўзбекистонга.

Қулоқ тутманг асло нодонга,
Ишонманг ҳеч, бирор ёлғонга,
Мусофирда юрган дўстларим,
Тезроқ қайтинг Ўзбекистонга.

Категория: Musofirlik haqida she'rlar | Просмотров: 69 | Добавил: uzstarsru | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar